Россиянинг Владивосток шаҳридаги «Седанка» дам олиш маркази яқинида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида ўлимга олиб келган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, дея хабар бермоқда «1news.uz».
Шаҳар ташқарисига қараб ҳаракатланаётган Toyota Fielder автомобили ҳайдовчиси қайсидир лаҳзада бошқарувни йўқотиб, ён томони билан бетон устунга бориб урилди. Зарба кучлилигидан машина устун атрофига «ўралиб қолди».
Тўқнашув натижасида икки киши — ҳайдовчи ва олд ўриндиқдаги йўловчи ҳалок бўлди. Орқа ўриндиқда ўтирган учинчи киши касалхонага ётқизилди, унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, автомобилда уч нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган.
Изоҳ (0)