Ҳаваскор Боксчилар Халқаро Ассоциацияси презитенти Чинг Куо Ву истеъфога чиқарилди.
Ташкилот тартиб-интизом қўмитаси Вуни ўз лавозомига ортиқча муносиб эмас, деб ҳисоблади. Энди AIBA ўзига президент тайинлаши керак бўлади. Янги президент Швейцариянинг Лозанна шаҳрида ўтадиган ижроқўм йиғилишида расман таништирилиши катта эҳтимол.
Унгача эса махсус ташкил этилган комиссия AIBAга бошчилик қилиб туради.
Чинг Куо Ву Тошкент мезбонлигида ўтган 2017 йилги Осиё Чемпионатига ташриф буюрганди. Ўшанда 9 нафар ўзбекистонлик боксчи олтин медални қўлга киритган ва мезбонларнинг барча боксчилари ЖЧда иштирок этувчи чиптага эга чиққанди.
Мухлисларнинг катта қизиқишига сабаб бўлаётган WSB мусобақасининг ғояси айнан Чинг Куо Вуга тегишли. У UzReportга берган эксклюзив интервьюсида агар Ўзбекистон Жаҳон Чемпионати мезбонлигини истаса, бу вариантни биринчилардан бўлиб кўриш чиқишга тайёр экани ҳақида айтиб ўтганди.
Изоҳ (0)