Хакерлар АҚШдагиEquifax кредит тарихлари бюроси маълумотлар базасига кириб, 10,9 миллион америкаликнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларидаги маълумотга эга бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Equifax сентябрда 2017 йил майидан июлига қадар хакерлар компания веб-сайтидаги дастур хавфсизлик тизими заифлигидан фойдаланиб, ижтимоий суғурта рақамлари, таваллуд саналари, манзиллар, қатор ҳолатларда эса ҳайдовчилик гувоҳномаси рақамларини қўлга киритганини билдирганди. Улар шу тариқа 145,5 миллион кишига тегишли маълумотларни ўғирлади.
Шунингдек, хакерлар Британиядаги мижозларга оид 2011—2016 йилларга тааллуқли 15,2 миллион ёзувни ўзида сақловчи файлга ҳам ҳужум уюштирди.
Equifax раҳбари Ричард Смит мижозлардан узр сўради. Компаниянинг ахборот ва хавфсизлик хизматлари раҳбарлари лавозимидан бўшатилди.
Изоҳ (0)