Беларусь Республикасининг Лида шаҳрида яшовчи фуқаро жиддий ЙТҲга учради ва тирик қолди, деб хабар беради «Belaruspartisan».
Бироздан сўнг у севган қизи билан жанжаллашиб қолгани туфайли ўзини отиб ўлдирмоқчи бўлди, бироқ яна омон қолди.22 ёшли йигит жиддий автоҳалокатга учраган, бироқ унга зарар етмаган.
Шундан сўнг у собиқ севгилисининг уйига борган ва улар жанжаллашиб қолган. Йигит уй яқинида қолдирган автомобилида қурол сақлаган. У севган қизи билан автотураргоҳга борган. Сўнг қуролни олиб, ўзининг бошига қарата ўқ узган. Йигит оғир тан жароҳатлари олганига қарамай, тирик қолган.
Қурол жабрланувчининг отасига тегишли эканлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)