2016 йилда дунё бўйича энг кўп қатл 4 давлат ҳиссасига тўғри келди. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net»
«Ўтган йили жаҳон миқёсида қатллар сони 2015 йилга нисбатан 37 фоизга камайди. Қатлларнинг 87 фоизи 4 давлат — Хитой, Эрон, Саудия Арабистони ва Ироққа тўғри келмоқда. 170 га яқин мамлакат ўлим жазосини ман этди ёки ижросини тўхтатди», — деди Гутерриш.
БМТ бош котибига кўра, халқаро стандартларга мувофиқ, ўлим жазосининг ижро этилиши жараёни «шаффоф» бўлиши лозим. Бироқ кўплаб давлатлар буни маҳкумнинг оиласидан яшириб, халқаро мажбуриятларини бузмоқда.
Изоҳ (0)