Қирғизистонда 8 октябрга Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилмоқда, деб хабар беради ЎзА.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон халқ артистлари Муножот Йўлчиева, Зулайҳо Бойхонова, операчилар Самандар Алимов, Женисбек Пиязов, таниқли хонандалар Яҳёбек ва Муҳсинжон Мўминовлар, Алишер Турдиев, Роҳила Рўзимова, Улуғбек Раҳматуллев, Райҳон Ғаниева ва бошқа кўплаб ижрочилар иштирокидаги концертлар, ижодий учрашувлар, маданий мулоқотлар қирғизистонлик томошабинларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Маданият кунлари доирасида Ўзбекистон фоторассомларининг «Ўзбекистон қиёфаси: тарих ва замонавийлик» мавзусидаги кўргазмаси бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)