Туркия расмийлари АҚШнинг Истанбулдаги бош консуллиги яна бир ходимини ҳибсга олишга ордер берди. У мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гюленнинг FETO ташкилотига алоқадорликда гумон қилинмоқда, дея хабар беради «ТАСС».
Sabah нашрига кўра, Америка дипломатик ваколатхонаси ходими бўлган Туркия фуқаросини ҳибсга олишга 8-октябр, якшанба куни Истанбул бош прокуратураси ордер берди.
Гумонланувчи турк ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинишдан хавфсираб, консуллик ҳудудини тарк этмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, 4 октябрь куни АҚШнинг Истанбулдаги бош консуллиги ходими Метин Топуз ҳам FETO билан алоқадорликда гумон қилиниб, ҳибсга олинганди.
Изоҳ (0)