Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг кенгашининг Сочи шаҳрида (Россия) ўтадиган саммитида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар беради.
Йиғилишда давлат раҳбарлари кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболларини ва ҳозирги аҳволини муҳокама қилиши, минтақавий ва халқаро масалалар бўйича фикр алмашиши, 2018 йили Ҳамдўстликка раислик қилувчи давлат масаласини кўриб чиқиши кутилмоқда.
Самит якунларига кўра МДҲ давлатлари раҳбарларининг оила институти ва анъанавий оилавий қадриятларни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги баёноти, шунингдек, 2019 йилни Китоб йили, 2020 йилни эса Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги нишонланадиган йил деб эълон қилиш борасидаги қарори қабул қилинади.
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Сочида бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Изоҳ (0)