Россия президенти Владимир Путин «Ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисида»ги Низомга тузатишлар киритиш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Ҳужжатда, жумладан, Россия армиясида ҳарбий хизматни ўташга шартнома тузган чет элликларни «Россия Федерацияси ҳудудидан ташқарида тинчликни сақлаш ёки тиклаш, халқаро террорчиликка чек қўйиш фаолияти»га жалб қилиш имконияти белгиланди.
Россия қонунчилигига асосан, мамлакат қуролли кучларининг хорижга жўнатилаётган ҳарбий тузилмалари ихтиёрийлик асосида шартнома тузган ҳарбийлардан шакллантирилади.
Ҳозирда ҳарбий хизматчилар Суриядаги жанговар операцияларда иштирок этмоқда, бироқ Россия мудофаа вазирлиги шартнома асосида хизмат қилувчилар хорижликларнинг ҳарбий ҳаракатларга жалб этилиши ҳақида маълумотларни ошкор этмаганди.
Изоҳ (0)