Франциянинг France Football нашри навбатдаги «Олтин тўп»ни қўлга киритиши мумкин бўлган футболчилар номини босқичма-босқич эълон қилиб келмоқда.
Ҳозиргача эълон қилинганлар сони 15 нафарга етди. Улар орасида Криштиану Роналду ва Лионель Месси номи йўқ. Катта эҳтимол билан асосий даъвогарлар бўлган мазкур икки футболчи номи бироз кейинроқ кўрсатилади.
Қуйида «Олтин тўп»ни ютиш учун даъвогарлар кўрсатиб ўтилган: Неймар, Лука Модрич, Пауло Дибала, Марсело, Нголо Канте, Луис Суарес, Серхио Рамос, Ян Облак, Филиппе Коутиньо, Дрис Мертенс, Кевин де Брюйне, Роберт Левандовски, Давид Де Хеа, Ҳарри Кейн, Эдин Жеко.
Сўнгги 9 йилдан буён «Олтин тўп» фақатгина икки футболчи — Месси ҳамда Роналдуга насиб қилади. Аргентиналик ҳужумчи 5 бор уни қўлга киритган бўлса, Криштиану Роналдуда совринлар сони 4 тани ташкил қилади. Ла Лига чемпионлиги ва Европа Чемпионлар Лигаси ғолиблиги сабаб Роналду совринлар сонини тенглаштириб олиши ҳам мумкин.
Изоҳ (0)