• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Амнистия ва афвнинг бир-биридан 10 та фарқи

    Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев ўз сайтида амнистия ва афв тушунчаларининг бир-биридан фарқларини санаб ўтди.

    Фото: Shutterstock

    Фото: Shutterstock

    «Қонунни бузган, бироқ ўз қилмишининг ҳуқуққа хилофлигини англаган ва тузалиш йўлига ўтганлигини қатъиятлик билан намоён қилган шахсларга жамият ва ўз оиласи даврасига қайтиш имконининг берилиши, ўзбек халқининг кечиримлилик, раҳмдиллик ва бағрикенглик каби азалий қадриятларининг рўёбга чиқарилиши ҳисобланади».

    Ушбу гап куни-кеча қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг«Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ф-5071-сон фармойишида акс этди.

    Мазкур фармойиш қабул қилингандан сўнг, кўпчиликда «Президент амнистия чиқарибди» деган, нотўғри тушунча пайдо бўлди. Чунки аксарият инсонлар амнистия ва афв битта нарса, шунчаки амнистиянинг ўзбекчага таржимаси афв бўлади, деб ўйлашади. Бир қараганда улар кўп ҳам нотўғри ўйлашмаяпти, сабаби иккаласининг ҳам асосий мақсади битта — меҳр-шафқат ва инсонпарварлик тамойилларига асосланиб жиноят содир этган шахсни кечириш ва уни жазодан бутунлай ёки қисман озод қилишдир.

    Бироқ шундай бўлсада, бу икки тушунча бир-биридан фарқланади. Қуйида Сиз уларнинг энг асосий 10 та фарқи ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

    1. Қўлланадиган шахслар тоифаси бўйича

    Афв – бу муайян шахслар учун, уларнинг шахсини тавсифловчи маълумотларни (ёши, соғлигининг ҳолати, оилавий аҳволи) инобатга олиб жазодан озод қилиш ҳисобланади.

    Амнистия эса аниқ шахсларга эмас, умумий тоифаларга эълон қилинади. Масалан, 18 ёшга тўлмаган шахслар, аёллар ёки ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларни содир этганларга амнистия акти қўлланилди, дейлик. Бунда амнистияга неча киши тушиши, кимлар тушиши олдиндан аниқ бўлмайди. Афв ҳужжатида эса кимларга қўлланилаётганлиги номма-ном ёзилади (айрим ҳолатлар истисно, масалан, 16 февраль воқеаларида қатнашиб, чин кўнгилдан пушаймон бўлганларга афв эълон қилингани каби).

    2. Қўлланиладиган шахслар ҳолати бўйича

    Афв фақат суд ҳукми билан жазо тайинланган маҳкумларга эълон қилинади. Амнистия эса жиноят процессининг исталган босқичида – дастлабки тергов, суриштирув, терговга қадар текширув ва ҳаттоки жиноят ишини қўзғатишгача бўлган босқичда ҳам қўлланилиши мумкин.

    Бошқача айтганда амнистиянинг афв этишдан фарқли хусусияти шундаки, амнистия кенг мазмунга эга бўлиб, шахсни жиноий жавобгарликдан ҳам, жиноий жазодан ҳам озод қилади.

    3. Эълон қилувчи субъектлар бўйича

    Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасига биноан, афв фақат Президент томонидан эълон қилинади.

    Амнистия акти эса Президент тақдимномасига биноан Олий Мажлисининг Сенати томонидан эълон қилинади.

    Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 1991 йилдан токи 2004 йилгача бўлган даврда амнистия актлари Президент Фармони асосида қабул қилинган. 2005 йилдан юртимизда икки палатали Парламент ташкил этилгач, мазкур ваколат айнан Сенатнинг мутлақ ваколатларидан бири сифатида Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган эди.

    4. Қўллаш масаласини бажарувчи шахслар бўйича

    Амнистия актларини қўллаш масаласи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ва судлар томонидан кўриб чиқилади. 2008 йилдан бошлаб, амнистия актини қўллашга оид якуний қарорни фақат судлар чиқариши белгилаб қўйилган.

    Афвни қўллаш масаласини эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги афв этиш масалалари бўйича махсус комиссия ҳал қилади.

    Машҳур «Шоушенкдан қочиш» фильмини эслайсизми? Ўша кинода ҳам маҳбуслар билан қамоқхонада айнан шу каби комиссиялар суҳбат қилишар эди.

    5. Қўллаш тартиби бўйича

    Амнистия акти чиққанган кейин, уни кимларга қўллаш масалани ҳал қилиш узоққа чўзилади ва кўплаб ташкилий жараённи ўз ичига олади. Масалан, амнистия актида эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган маҳкумлар озодликка чиқарилсин деган қоида мавжуд бўлса, унда ижро колониялари маъмурияти ана шу тоифага тушадиган маҳбусларнинг аниқ сонини аниқлайди, рўйхатини шакллантиради ва уларга амнистия актини қўллашни сўраб судларга тақдимнома киритади. Шу каби ишларни терговчи, прокурор ва судлар ҳам амалга ошириши керак. Гарчи амнистия акти юридик моҳиятига кўра, номуайян шахслар доирасига қаратилган ҳужжат бўлса-да, бироқ уни қўллаш тўғрисидаги қарор судлар томонидан ҳар бир шахсга нисбатан алоҳида қабул қилинади.

    Афвни қўллаш эса кўп вақт ва тартибни талаб қилмайди. У қабул қилиниши билан дарҳол ижро этилади, бунинг учун яна алоҳида босқичлардан ўтиш шарт эмас. Масалан, А. исмли шахс жазодан озод этилсин деган Президент Фармони чиқса, у ўша заҳоти ижро этилади ҳамда А. исмли шахс озодликка чиқарилади.

    6. Шахснинг хоҳиши бўйича

    Афвни қўллаш учун одатда жиноят содир этган шахсларнинг илтимосномаси асос бўлади. Амнистия актини қўллашда эса бундай илтимоснома талаб этилмайди. Терговчи, прокурор, жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти ва судлар амнистия актига тушадиган барча шахслар рўйхатини шакллантириб, уларга амнистия қўллаш масаласини ҳал этиши лозим. Бироқ қонунчиликда истисно тарзда жиноий жавобгарликка тортилган шахслар ўзига амнистия акти қўлланишини хоҳламаса, уларга амнистия актини қўллаш тақиқланади.

    Кўриб турганингиздек, шахслар ўзини афв этилишини сўраб илтимоснома беради, амнистия акти эса шахсларнинг хоҳиш-истагига қарамасдан ҳаммага умумий қўлланади.

    7. Ҳуқуқий оқибатлари бўйича

    Амнистия актининг ҳуқуқий оқибатлари кенгроқ бўлади. Яъни, амнистия акти қўлланилиши натижасида қуйидаги ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқиши мумкин:
    1. шахс жиноий жавобгарликдан озод этилиши;
    2. маҳкум асосий ва ижро этилмаган қўшимча жазодан озод этилиши;
    3. маҳкумга тайинланган асосий ва ижро этилмаган қўшимча жазонинг қисқартирилиши (камайтирилиши);
    4. маҳкум жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилиши;
    5. маҳкумга тайинланган жазонинг ўталмаган қисми енгилроғи билан алмаштирилиши;
    6. жиноят содир этган шахсдан судланганлик муддатидан илгари олиб ташланиши.
    Афв эса фақат маҳкумларга қўлланишини ҳисобга олганда, ҳуқуқий оқибатлари камроқ бўлади. Булар:
    1. асосий ва ижро этилмаган қўшимча жазодан тўлиқ ёки қисман озод этилади;
    2. жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилади;
    3. умрбод озодликдан маҳрум этиш ёки бошқа ўталмаган жазони нисбатан енгилроқ жазо билан алмаштирилади;
    4. судланганликни олиб ташланади.

    8. Шахсларнинг таъсири бўйича

    Амнистия акти эълон қилинишига жиноят содир этган шахслар ҳеч қандай кўринишда таъсир ўтказа олмайди. Бу ҳукуматнинг мутлақ ҳуқуқи бўлиб, вазият тақозо этганда бир йил ичида бир неча маротаба эълон қилиниши ёки эълон қилинмаслиги ҳам мумкин. Масалан, Ўзбекистон Республикасида истисно тарзида 1992 ҳамда 2003 йилларда бир йилда икки марта амнистия акти эълон қилинган. Қолган барча йилларда бир мартадан эълон қилинган.

    Афвни қўллаш учун эса одатда жиноят содир этган шахслар ҳукумат қарорига бевосита таъсир ўтказади. Яъни афвни қўллаш ёки қўлламаслик масаласи уларнинг ташаббуси билан ҳам бевосита боғлиқ бўлади.

    9. Шахсий омилларнинг аҳамияти бўйича

    Амнистия ва афв ўртасида яна бир кичикроқ фарқ бу шахсий омилларнинг таъсирида кўринади. Яъни афвни қўллашда маҳкумнинг қилмишига чин кўнгилдан пушаймонлигига, маҳкумнинг шахсини тавсифловчи маълумотларга, унинг ёши, соғлигининг ҳолати, оилавий аҳволига (қарамоғида вояга етмаган фарзандлар, меҳнатга қобилиятсиз эр (хотин) ва (ёки) кекса ёшдаги ота-онаси мавжудлигига) албатта эътибор қаратилади. Бу омилларни ҳисобга олмасдан афв қўлланиши деярли имконсиз.

    Амнистия актида эса ҳар доим ҳам бундай омиллар ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмайди. Масалан, амнистияда 60 ёшдан ошган кексалар жазодан озод этилиши ҳақида қоида бўлса, бу барча кексаларга бирдек қўлланади. Улар орасида қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлмагани бўлса ҳам, амнистия акти асосида озодликка чиқарилади. Ёки бундай ҳолда уларнинг оилавий аҳволини ўрганишга ҳам эҳтиёж йўқ.

    Фақат истисно тариқасида айрим ҳолларда шахсларнинг соғлиғи (масалан, сил касалига чалинганлар) ёки уларнинг қилмишига чин кўнгилдан пушаймонлиги (тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки) амнистия қўллашда эътиборга олиниши ҳам мумкин.

    10. Норматив ҳужжат мақоми бўйича

    Охирги фарқ амалий эмас, балки илмий фарқдир.

    Ҳуқуқшунослик қоидаларига кўра, амнистия норматив акт ҳисобланади, афв эса бундай эмас. Чунки амнистия ҳуқуқ нормасининг туғилишига сабаб бўлади, афв эса ҳуқуқни қўллаш характеридаги акт холос. Шунингдек, афв аниқ шахсга йўналтирилганлиги сабабли янги қоида яратмайди, ўзга шахсларга таъсир қилмайди, қонунчиликдаги тартибларга ўзгариш киритмайди. Шунга кўра афв норматив акт сифатида баҳоланмайди.

    Амнистия ва афвнинг асосий фарқлари бўйича таққослама жадвал

    Фарқланувчи омилларАмнистияАфв
    Ким қабул қилади?Олий Мажлис Сенати (Президент тақдимига биноан)Президент
    Кимларни қамраб олади?Маҳбус, маҳкум, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва жазони ўтаб бўлган шахсларМаҳбус, маҳкум ва жазони ўтаб бўлган шахслар
    Кимларга қўлланади?Номуайян шахслар гуруҳига (маълум бир шахслар тоифасига)Муайян шахсларга
    Кечирим ҳужжатининг ташаббускори ким бўлади?ДавлатМаҳкум ёки унинг вакили
    Шахсий омиллар (тавсиф) қарорга таъсир қиладими?ҚисманТўлиқ

    09.10.2017, 09:52   Изоҳ (0)   20461
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент метрополитенидаги «Туркистон» бекатининг қурилиши нега тўхтатилганди?

    09.10.2017, 09:28

    Франция элчиси: ўзбек тилида сўзлашишни истайман

    09.10.2017, 09:28

    Энди тўлов контракт билан ўқишга қабул қилинганлар бепул ўқиши мумкин

    09.10.2017, 09:13

    Россияда ўзбекистонлик бизнесмен эр-хотин ҳақида китоб чоп этилди

    09.10.2017, 08:45

    Фарғонада туризм йўналишида 40 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилади 

    09.10.2017, 08:12

    Шавкат Мирзиёев ЭИЗ ва КСЗларни ривожлантириш самарадорлиги юзасидан йиғилиш ўтказди

    09.10.2017, 00:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ойлик 2,2 минг еврогача: ўзбекистонлик ҳамширалар Италияга ишга таклиф этилмоқда

    Ўзбекистон | 10 август, 12:45

    “Хоҳ Россия билан, хоҳ Россиясиз” Эрон АҚШ қўлловидаги Зангизор коридорига қарши чиқишини маълум қилди

    Дунё | 10 август, 12:15

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳарорат яна кўтарилади 

    Ўзбекистон | 10 август, 11:45

    Ўртоқлик учрашуви. “Манчестер Сити” “Палермо”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ҳусанов бир тайм ўйнади (видео)

    Спорт | 10 август, 11:44

    Ўзбекистонда умрага юборувчилар бўйича “Сирли мижоз” яширин назорат тадбирлари ўтказилади

    Ўзбекистон | 10 август, 11:20

    Муҳаммад Салоҳ “фаластинлик Пеле” ўлими тафсилотларини айтмагани учун UEFАни танқид қилди

    Дунё | 10 август, 10:44

    Болгарияда чўкаётган қизни қутқармоқчи бўлган ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлди 

    Ўзбекистон | 10 август, 09:31

    Ўзбекистонда малакасини оширмоқчи бўлганларга “касб ваучери” берилади

    Ўзбекистон | 10 август, 08:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.