2017 йилнинг сентябрида Россияда «Кунлардан бир кун Америкада эмас: дунёни қўл остидаги воситалар билан забт этиш бўйича қисқача қўлланма» китоби чоп этилди, у Ўзбекистондан кўчиб бориб, «Евродизайн» қурилиш дўконлари тармоғини ва «Вилгуд» автосервислар тармоғини яратган эр-хотин Турсуновлар ҳақида ҳикоя қилади, деб ёзади My Day. Китоб 3000 та нусхада чиқарилди.
Китоб реал мисол билан қандай қилиб кўп миллионли бизнесни нолдан бошлаб қуриш ҳақида сўзлайди. Турсуновлар 15 йил ичида Москвадаги бозорлардан бирида обой ва ламинат савдоси бўйича савдо нуқтаси эгасидан ушбу маҳсулотларнинг Россиядаги энг йирик дистрибьютори — «Евродизайн» компанияси эгасига айланди. Сўнг ўз улушини сотиб, улар «Вилгуд» ақлли автосервислар тармоғини қурди, унинг айланмаси айни пайтда миллиардлаб рублга етган бўлиб, улар шу билан чекланиб қолмоқчи эмас, дейилади китобда.
Турсуновлар автосервислар бошқарувига ёндашувни ўзгартиришга муваффақ бўлди, дейилади хабарда. Улар бизнес-жараёнларни таҳлил қилиб чиқиб, ортиқча ва самарасиз нарсалардан воз кечди, янги станцияларни тармоққа осонлик билан қўшиш имконини берувчи, булутли технологияларга асосланган WILGOOD IS IT-тизимини яратди.
Изоҳ (0)