• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ЭИЗ ва КСЗларни ривожлантириш самарадорлиги юзасидан йиғилиш ўтказди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Президентнинг давлат маслаҳатчилари, тегишли вазирлик, идора ва хўжалик юритувчи субъэктлар раҳбарлари иштирок этди.

    2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларга хорижий, аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш, давлат мулки хусусийлаштирилган объектлар базасида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича кўплаб вазифалар белгиланган.

    Давлат раҳбарининг 2016 йил 26-октябрдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ ушбу зоналар учун янада қулай шарт-шароитлар яратилди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистондаги ЭИЗ ва КСЗларда 14 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди

    Бугунги кунда мамлакатда 14 та эркин иқтисодий зона фаолият юритмоқда. «Навоий», «Ангрен», «Жиззах», «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарида умумий қиймати 486 миллион долларга тенг 62 та лойиҳа амалга оширилган, 4,6 мингдан ортиқ иш ўрни яратилган.

    Йиғилишда бу кўрсаткичлар қониқарли эмаслиги, уни янада ошириш учун тартиб-таомилларни соддалаштириш, инвестор ва тадбиркорларни жалб этишни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

    Президент топшириғига асосан эркин иқтисодий зоналарда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш, хориждан юқори технологик ускуналар харид қилиш учун Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағи ҳисобидан 100 миллион доллар миқдорида чет эл валютасидаги кредит линияси очилган.

    Фармацевтика соҳасига ихтисослашган «Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм», «Паркент-фарм» сингари 7 та янги эркин иқтисодий зонани ривожлантириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

    Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри туманлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга ташрифлари чоғида бўш турган ёки самарасиз иш юритаётган ишлаб чиқариш биноларини бориб кўрди. Улардан самарали фойдаланиш, янги корхоналар ташкил этишни рағбатлантириш мақсадида ушбу бинолар негизида кичик саноат зоналари ташкил этилди. Мамлакатдаги кичик саноат зоналари сони 96 тага етди.

    Бугунги кунгача ушбу ҳудудларда умумий қиймати 535 миллиард сўмга тенг 1021 та лойиҳа амалга оширилган. Янги корхоналар ишга тушиши туфайли 9,6 мингдан зиёд иш ўрни яратилган. Лойиҳалар доирасида нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам харидоргир бўлган енгил саноат, кимё, озиқ-овқат маҳсулотлари, электр техникаси буюмлари, замонавий қурилиш материаллари, мебел ва бошқа тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

    Бундан ташқари, 248 та лойиҳани амалга ошириш натижасида 11 мингта янги иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда.

    Йиғилишда кичик саноат зоналарининг сармояларни жалб қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишдаги аҳамияти хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди.

    Шавкат Мирзиёев тегишли вазирлик, идора ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бу соҳадаги фаолиятини танқид қилиб, уларда ташаббускорлик етишмаслиги,эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш бўйича ишларни ташкил қилиш даражаси сустлигини таъкидлади.

    Хусусан, масъул вазирлик ва идоралар томонидан лойиҳаларни кўриб чиқиш ва мувофиқлаштириш жараёни мураккаблигича қолиб, одатда расмий характер касб этмоқда. Эркин иқтисодий зона қатнашчиларига ер участкалари ажратиш масалаларини ҳал этишда ҳануз бюрократизм асоратлари сақланиб қолмоқда.

    «Ургут», «Қўқон», «Ғиждувон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналари, шунингдек, фармацевтика йўналишидаги эркин иқтисодий ҳудудларда янги корхоналар ташкил этиш учун хорижий сармояларни жалб қилиш ишлари суст бормоқда. Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини электр энергияси, табиий газ, сув ва бошқа коммуникация тармоқлари билан барқарор таъминлашда муаммолар кузатилмоқда.

    Давлат раҳбари эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналаридаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, инвестор ва тадбиркорларга янада кенг имкониятлар яратишга оид комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берди.

    Аввало, ушбу зоналар фаолиятини ривожлантиришга доир меъёрий-ҳуқуқий базани қайта кўриб чиқиш, бугунги замон талабларига мослаштириш, барча учун очиқ ва тушунарли механизм яратиш зарурлиги таъкидланди.

    Ер участкалари, бўш турган биноларни ажратиш тартибини соддалаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, эркин иқтисодий зоналарда амалга ошириладиган лойиҳалар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маъмурий кенгаш томонидан кўриб чиқилади. Шу пайтгача бу кенгаш 17 та вазирлик ва идорадан иборат эди. Президент кўрсатмасига мувофиқ уларнинг сони 4 та этиб белгиланди.

    Шунингдек, иқтисодий зоналарда жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш мезони қайта кўриб чиқилади, эркин иқтисодий зона иштирокчиларини кредитлаш шароитларини яхшилаш ҳамда муҳандислик таъминоти воситалари билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинади.

    Шу жиҳатдан, йиғилиш давомида эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарида жойлашган корхоналарни барча зарур муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва инфратузилма билан ўз вақтида таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

    09.10.2017, 00:08   Изоҳ (0)   15077
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззах вилоятининг бош йўл назоратчиси ўзгарди

    08.10.2017, 23:38

    Шавкат Мирзиёев таълим соҳасида олиб борилаётган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказди

    08.10.2017, 23:30

    Шавкат Мирзиёев Тожикистон президентига унинг акаси вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    08.10.2017, 23:09

    «РЖД» Владимирдаги ЙТҲ оқибатида жабрланган Ўзбекистон фуқароларига 5 минг рублдан компенсация пули тўлади

    08.10.2017, 23:06

    Жорий йилда 9-синфни битирган ўқувчиларнинг 60 фоизи ўқишни 10-синфда давом эттирмоқда

    08.10.2017, 22:53

    Владимирдаги ЙТҲ қурбонларининг жасадлари Термиз, Андижон ва Бухорога етказилди

    08.10.2017, 22:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ЖАР АҚШ божхона тўловлари туфайли Осиёда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун янги бозорлар изламоқда 

    Дунё | 12 август, 21:40

    “Уларга омад тилайман”: Даниэль Редклифф “Гарри Поттер” сериалида иштирок этмайди

    Кино | 12 август, 21:30

    Ўзбекистонда аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бир йилда 121 фоизга ошгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 12 август, 21:20

    “Путин ва Трамп билан уч томонлама учрашув режалаштирилмоқда” — Зеленский 

    Дунё | 12 август, 21:10

    Суперлига. “ОКМК” “Қизилқум” билан дуранг ўйнади, “Навбаҳор” эса “Андижон”дан устун келди

    Спорт | 12 август, 21:05

    “Халқ банки”да ёлланма ходим 9,5 млрд сўм ўғирлагани аниқланди

    Ўзбекистон | 12 август, 20:58

    Исроил Ғазо секторидан чиқиб кетиши шарт — Шимолий Корея ТИВ

    Дунё | 12 август, 20:50

    “Россия Киевни тўрт соатда эгаллай оларди” — Трамп

    Дунё | 12 август, 20:42

    Мухлислар томонидан ортиқча баҳоланган 7 турк қаҳрамони 

    Кино | 12 август, 20:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.