Буюк Британия бош вазири Тереза Мей қайта жойлаштириш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Унинг натижасида ташқи ишлар вазири Борис Жонсон ўз лавозимидан маҳрум бўлиши мумкин. Бу ҳақда бош вазирнинг The Sunday Times нашрига берган интервьюсига таяниб, «Коммерсантъ» хабар берди.
Хабар берилишича, Тереза Мей ҳукуматда фақат энг яхши одамлар бўлишига ишонч ҳосил қилмоқчи. Бош вазирнинг баёноти унинг ҳукуматга омадсизликка учраган вазирларнинг ўрнини эгалловчи ёш иқтидорларни олиб келишга тайёр эканлигини билдиради. Тереза Мей қайта жойлаштиришни 19—20 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган Европа кенгаши йиғилишидан кейин амалга оширишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)