Bleacher Report футболчилик фаолиятини давом эттираётган спортчилар орасидан ўз терма жамоаси учун энг кўп гол урганларини саралаб олди.
Бу борада Португалия термаси ҳужумчиси Криштиану Роналду рақибларидан яққол фарқ билан ўзиб кетганини кўриш мумкин. Кришти ватани термаси учун ҳозиргача 78 та гол урган. Хусусан, у ЖЧ—2018 саралашининг ортда қолган 7 та ўйинида 13 та гол уришга муваффақ бўлган.
Роберт Левандовски ЖЧ—2018 саралашининг 8 та ўйинида 15 та гол уриб, европалик футболчилар орасида рекорд ўрнатди. Шу билан бир қаторда, «Бавария» ҳужумчисининг польшаликлар учун урган голлари нақд 50 тага етди.
Лионель Месси Аргентина учун ҳозиргача 58 та гол урган. Унинг жамоаси ЖЧ—2018 саралашида 5-ўриндан юқорига кўтарила олмаётгани кун мавзуси бўлиб турибди. Мессидан олдинроқда эса испаниялик ҳужумчи Давид Вилья бор.
Изоҳ (0)