Бир муддат илгари Конгода Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси бу хабар юзасидан маълумот берди. Баёнот ТИВ сайтида келтирилди.
«Оммавий ахборот воситаларининг Конго Демократик Республикаси Мудофаа вазирлиги хабарига асосланган маълумотларига кўра, 2017 йил 30 сентябрь куни Киншаса шаҳрида Ан-12 ҳарбий транспорт самолёти ҳалокатга учраши оқибатида Россия, Украина ва Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди. Улар Конго Демократик Республикасида хусусий шартнома асосида ишлаган», — дейилади хабарномада.
Конго Демократик Республикасида Ўзбекистон фуқароси вафот этганини тасдиқлаш мақсадида Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси Конго элчихонаси билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Изоҳ (0)