Россиянинг Владимир вилоятидаги темирйўл кесишмасида 6 октябрь куни юз берган автобус ва поезд тўқнашуви оқибатида 19 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Ўзбекистон ТИВнинг Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига асосланиб хабар беришича, автобусда 58 киши бўлган, улардан 2 нафар ҳайдовчи Қозоғистон фуқароси, қолган 56 киши эса Ўзбекистон фуқароси эди.
Вафот этганлар тўғрисидаги маълумотни аниқлаш ва жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш учун элчи Баҳром Ашрафхонов бошчилигидаги Ўзбекистон элчихонаси ходимлари гуруҳи Владимир вилоятига жўнатилган.
Ўзбекистон ҳукумати қарорига мувофиқ, ёрдам кўрсатиш ва жабрланганларни олиб кетиш учун Владимир вилоятига махсус самолёт ва мутахассислар юборилмоқда. «ЙТҲ натижасида ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари ҳақидаги маълумот аниқланмоқда», — дейилади Ўзбекистон ТИВ ахборотида.
Изоҳ (0)