Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида Россиянинг Владимир вилоятида 6 октябрь куни юз берган автоҳалокат оқибатида жабрланган Ўзбекистон фуқароларига тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор гуруҳ тузилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Гуруҳ малакали жарроҳ, нейрожарроҳ, травматолог, ортопед, анестезиолог, невролог каби мутахассислардан таркиб топган. Улар зарур тиббий воситалар, дори-дармон захиралари билан етарли даражада таъминланган.
«Айни вақтга гуруҳ Россия Федерациясига учиб кетишга тайёр ҳолатда», — дейилади вазирлик ахборотида.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ҳалокат оқибатида жабрланганларга юқори малакали тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш учун захира ўринлари тайёрланди. Қўшимча дори-дармон ва тиббий воситалар етказиб берилди.
Изоҳ (0)