Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 3 сентябрга ўтар кечаси юз берган талончилик ҳолати бўйича гумонланувчи шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда, туман ИИБга асосланиб, «Telegraf.uz» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 3 сентябрга ўтар кечаси бири муқаддам судланган, иккинчиси муқаддам судланмаган икки киши Ёзувчилар кўчасида бошқа бир фуқарога зўрлик ишлатиб, унинг шими чўнтагини йиртган ҳамда ёнидаги 16 минг долларни олиб, воқеа жойидан яширинган.
«Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 166-моддаси, 3-қисми, ‘в’ банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда. Гумонланувчи шахслар туман ИИБда сақланмоқда», — дейилади «Telegraf.uz» хабарида.
Изоҳ (0)