Россиянинг Владимир вилояти Петушинский туманидаги темирйўл кесишмасида маҳаллий вақт билан 3:39 да (Тошкент вақти билан 5:39 да) автобус ва поезд ўртасида тўқнашув юз берди. Қозоғистон давлат рақам белгилари остида қозоғистонлик ҳайдовчилар бошқарувида бўлган автобус кесишма устида ўчиб қолган. Қозоғистон ТИВ маълумотларига кўра, автобусда камида 55 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган.
Ҳодиса оқибатида икки қозоғистонлик ҳайдовчидан бири, шунингдек, камида 15 нафар ўзбекистонлик йўловчи ҳалок бўлган (манбаларда ўзбекистонлик қурбонлар сони 18 нафар экани, яна икки бола оғир аҳволда касалхонага ётқизилгани таъкидланмоқда). Россия Тергов қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғаган. Ўзбекистон расмийлари ҳозирча баёнот бергани йўқ.
Изоҳ (0)