2017/2018-ўқув йилидан бошлаб тиббиёт олийгоҳларининг давлат гранти асосида ўқиган битирувчилари прописка жойига қараб қишлов врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар бўйлаб тақсимланади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 27 сентябрдаги «Тиббиёт кадрларини тайёрлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган, деб хабар беради Uz24.
Битирувчиларни тақсимлаш билан соғлиқни сақлаш вазирлиги қошида ташкил этилган комиссия тиббиёт кадрларига бўлган эҳтиёж ҳақидаги аризалар асосида шуғулланади. Битирувчи белгиланган пунктда уч йил ишлаб берилиши лозим бўлади.
Бакалавриатни тамомлаб, магистратура ёки клиник ординатурага кирганлар ўқиш шаклидан (грант ёки шартнома) қатъий назар прописка жойи бўйича ишлаб берилиши талаб этилади.
Мажбурий ишлаб беришдан бош тортган битирувчи давлат бюджетига энг кам ойлик иш ҳақининг 400 баробари миқдорида бадал тўлайди.
Битирувчиларга олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг оригинали уч йиллик меҳнатдан сўнг меҳнат дафтарчасидаги ёзув асосида ёки бадал тўланганидан сўнг топширилади.
Изоҳ (0)