Давлат божхона қўмитасида «Ўзбекистонда янги ташкил этилган эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик саноат зоналари самарадорлигини оширишда божхона имтиёзларининг роли» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди, деб хабар беради ЎзА.
Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида 14 та эркин иқтисодий зона фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунга қадар мазкур зоналарда 62 лойиҳа амалга оширилган, 87 лойиҳа бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
Жорий йилнинг шу пайтига қадар эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларига божхона тўловларидан 260,9 миллард сўм имтиёзлар қўлланилган бўлиб, бу ўтган йилгига нисбатан 8,4 баробарга ошган.
Ўзбекистонда технопарклар ва кичик саноат зоналарини ташкил этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг самарасида ҳозирги кунда 90 дан ортиқ технопарк ва кичик саноат зонаси фаолияти йўлга қўйилган.
Матбуот анжуманида технопарк қатнашчилари ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахсларнинг мулк солиғи, ижтимоий инфраструктурани ободонлаштириш ва ривожлантириш, микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод этилгани қайд этилди.
Изоҳ (0)