Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоевнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида олий даражада ўтган музокаралардан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев музокаралар ўзаро англашув ва самимият руҳида ўтгани, томонлар барча стратегик масалалар бўйича ҳамфикр эканини алоҳида таъкидлади.
Икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорлик жадал ривожланаётгани, чегарадан ўтказиш пунктлари очилиб, ҳудудлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар кенгайгани бунда муҳим ўрин тутаётгани қайд этилди.
«Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи давом этмоқда», — дейилади ЎзА ахборотида.
Изоҳ (0)