Суриянинг 90 фоизи террорчилардан озод этилди. Бу ҳақда МДҲ Аксилтеррор маркази раҳбари генерал-полковник Андрей Новиков маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Ҳарбийларнинг ҳисоб-китобига кўра, бугунги кунга келиб Сурия ҳудудининг 90 фоизи террорчи тузилмалардан озод қилинди. Бу ўта муҳим ижобий натижа ҳисобланади», — деди Андрей Новиков.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия мудофаа вазирлиги «Жабҳат ан-Нусра» гуруҳининг 50 га яқин жангариси ўлдирилгани, гуруҳ етакчиси Абу Муҳаммад ал-Жўлоний оғир яраланганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)