Каталония раҳбари Карлес Пучдемон испан қироли Филипп VI ни «миллионлаб каталонияликлар фикрини қасддан инобатга олмаслик»да айблади. Бу ҳақда Пучдемон ўзининг телемурожаати орқали маълум қилди, деб хабар берди «РБК».
«Сиз ўз мурожаатингиз орқали сизни қадрлайдиган ва оғир дамларда ёрдам берган, сиздан бошқача муносабат кутган Каталониядаги кўплаб инсонларнинг ҳафсаласини пир қилдингиз», — деди автоном ҳудуд раҳбари.
Пучдемон испан қиролининг Каталония ҳукумати референдум ўтказиб «масъулиятсизлик» қилгани ва бунинг оқибатида қонун ва демократия доирасидан ташқарига чиқиб кетганлиги борасидаги сўзларига ҳам жавоб берди. «Бундай эмас. Биз доим қонун устуворлигини таъминлаймиз», — деди Пучдемон. Унинг сўзларига кўра, референдум билан боғлиқ вазиятда Испания ва Каталония музокара ўтказиши учун воситачилик лозим.
Аввалроқ, Испания қироли Каталониядаги референдумни тан олмагани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)