Ироқ қуролли кучлари Хавижа шаҳри ИШИД террорчилик ташкилоти жангарилари назоратидан озод этилганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Хабар берилишича, аҳоли пункти ИШИДнинг Ироқ шимолидаги ягона таянчи бўлган. Айни вақтда фақатгина Ироқнинг Сурия билан ғарбий чегарасидаги ҳудуд жангарилар назорати остида қолмоқда.
Аввалроқ, Сурия ҳудудининг 90 фоизи террорчилардан озод этилгани ҳақида хабар берилганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)