Туркия хавфсизлик кучлари АҚШ бош элчихонасининг Истанбулдаги ходимини қўлга олди. Бу ҳақда Daily Sabah нашрига таяниб «Коммерсантъ» хабар берди.
Нашрнинг маълумотларига кўра, қўлган олинган ходим FETO ташкилотига алоқаси борликда гумонланмоқда. Қўлга олинган Метин Топузга нисбатан «жосуслик» ва «конституцион тартибни бузиш» айбловлари илгари сурилган.
Терговнинг аниқлашича, Топуз FETO’га боғлиқлиги бор таниқли полиция раҳбари билан, шунингдек, ҳукуматдаги кенг кўламли коррупция ишини тергов қилган собиқ турк прокурори Закерия Оз билан алоқа ўрнатган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳарбийлар Туркияда давлат тўнтаришини амалга оширишга уринган, бунинг оқибатида 240 нафар турк фуқароси ҳалок бўлган, 2 мингга яқин одам жароҳат олган. Туркия ҳукумати ушбу тўнтаришга мухолифатчи, FETO ташкилоти раҳбари Фатҳуллоҳ Гюленнинг алоқаси бор деган даъвони илгари сурган.
Изоҳ (0)