Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев «Ўзекспомарказ»да ташкил этилган Ўзбекистон ва Қирғизистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Кўргазмада икки мамлакат сўнгги йилларда иқтисодиёт соҳасида эришган ютуқлар, саноатнинг турли тармоқларида фаолият юритаётган компаниялар маҳсулотлари, илмий-ишлаб чиқариш марказларининг инновацион лойиҳа ва ишланмалари намойиш этилмоқда.
Президентлар экспозиция билан танишар экан, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришда бундай кўргазмалар муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.
Улар икки мамлакат иқтисодиёт тармоқлари ўртасида ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши ишлаб чиқариш жараёни такомиллашиши ва маҳсулотларнинг янада оммавийлашишига хизмат қилишини таъкидлади.
Изоҳ (0)