Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлиб турган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди, дея хабар бермоқда ЎзА.
«Олий мартабали меҳмон ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди», — дейилади агентлик хабарида.
Қирғизистон президенти ушбу майдон Ўзбекистоннинг тинчликсевар сиёсатини, халқининг бунёдкорлик ва фаровонлик йўлидаги интилишларини акс эттирувчи ноёб мажмуа эканини алоҳида таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистон барча соҳаларда улкан янгиланишлар йўлидан бормоқда. Мустақиллик майдони меъморий ечими, теран маъно-мазмуни билан ана шу тараққиётнинг юксак суръатларини ифода этишда муҳим аҳамият касб этади. Майдон марказида қад ростлаган Мустақиллик ва эзгулик монументи Ўзбекистон танлаган йўл — Мустақиллик йўлини тарғиб қилишда, ўзбек халқининг бунёдкорлик салоҳиятини намоён этишда муҳим аҳамиятга эга.Алмазбек Атамбаев, Қирғизистон президенти
Изоҳ (0)