Тошкент шаҳридаги 2, 38 ва 72-йўналишдаги автобусларда Wi-Fi Bus лойиҳаси доирасида Wi-Fi ишга тушди. Бу ҳақда UZINFOCOM маркази «Дарё»га маълум қилди.
«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси йил давомида 50 та автобусни Wi-Fi ускуналари билан жиҳозлашни режалаштирган. Лойиҳа UzMobile компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Қайд этишларича, эшикларида Wi-Fi Bus белгиси бўлган автобусларда йўловчилар «Ziyonet.uz» миллий таълимий-кўнгилочар портали хизматлардан фойдаланиши мумкин.
Тошкент автобусларида ZiyoNET тармоғига уланиш қуйидагича амалга оширилади:
- Абонент 9432 қисқа рақамига (UZMOBILE абонентлари учун) ёки (+998-95) 146-94-34 (бошқа операторларнинг абонентлари учун) рақамига SMS-хабар юбориши керак;
- «UZMOBILE — Wi-Fi Bus» номли тармоқ қидириб топилади;
- Пайдо бўлган янги ойнанинг тегишли майдонларига телефон рақами (кириш) ва SMS орқали олинган парол киритилади.
Изоҳ (0)