Буюк Британия бош вазири ўз партияси йиғилишида Тереза Мэй нутқ сўзлаётган пайтда унга истеъфо ҳақидаги ҳужжатларни тутқазишди, деб хабар беради TJournal.
Британиялик қизиқчи Саймон Бродкин Консерватив партия съездига кириб олиб, минбарда туриб гапираётган мамлакат бош вазири Тераза Мэйнинг қўлига P45 шаклини тутқазди. Ушбу ҳужжат фуқаро иш ўрнини алмаштирганда солиқ органлари учун тўлдириб берилади.
Бир муддатдан сўнг хавфсизлик ходимлари Бродкинни тутиб, уни залдан чиқариб юборди.
Қизиқчи журналистлар билан мулоқот чоғида Тереза Мэйга унинг партиядоши, ташқи ишлар вазири Борис Жонсоннинг мактубини топширганини маълум қилди.
Ўз вақтида Brexit масаласида Мэй хонимга кескин қарши чиққан Жонсон истеъфо амалга ошган тақдирда бош вазирнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.
Изоҳ (0)