Дунёда гонконгликлар ҳаммадан кўра кўпроқ саёҳат қилади. Бу ҳақда Movehub транспорт компаниясининг тадқиқоти натижаларига таяниб, 34travel хабар бермоқда.
Таъкидланишича, гонконгликлар бир йилда ўртача 11,4 та саёҳатга чиқади. Ҳар бир саёҳатга улар қарийб уч минг доллар сарфлайди.
Иккинчи ўрин Люксембург аҳолисига насиб этди, улар йилига ўртача 2,4 марта саёҳатга чиқади. Саёҳатларнинг ҳар бирига люксембургликлар тахминан олти минг доллар сарфлайди. Учинчи ўриндан венгриялик саёҳатчилар жой эгаллади. Уларнинг саёҳатлари сони йилига ўртача 1,62 та бўлиб, ҳар бир сафар 250 долларга тушади.
Шунингдек, етакчилар қаторидан Швеция, Финляндия, Ирландия, Сингапур, Швейцария, Дания ва Албания ўрин олган.
Изоҳ (0)