Россия самолётлари авиазарбаси натижасида Сурияда Жабҳат ан-Нусра гуруҳи етакчиси Абу Муҳаммад ал-Жўлоний яраланди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
Вазирликка кўра, ал-Жўлоний снаряд парчаларидан кўплаб жароҳат олди, қўлидан ажралди ва оғир ҳолатда бўлиб турибди.
Авиазарба оқибатида жами 50га яқин жангари, жумладан, гуруҳнинг 12 нафар юқори мартабали дала қўмондони ўлдирилди.
Изоҳ (0)