Аҳмад ҳожи Қодиров фонди яқин орада Мьянмадан Бангладешга қочган рохинжа қочоқларига гуманитар ёрдам тарқатишга киришади. Бу ҳақда Чеченистондан сайланган сенатор Зиёд Сабсаби маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
Фонд томонидан бу мақсадларга 800 минг доллар сарфланиши кўзда тутилган.
Бангладеш ҳар куни Мьянмадан 5—7 минг қочоқни қабул қилмоқда. Уларнинг сони 500 минг кишидан ошди. 400 квадрат километр майдонда миллиондан ортиқ киши — маҳаллий аҳоли ва қочоқлар тўпланди.
Изоҳ (0)