АҚШ расмийлари Лас-Вегасдаги (Невада штати) отишмада ҳалок бўлган деярли барча инсоннинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Лас-Вегас шерифи Жозеф Ломбардо 3 октябрь, сешанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. Унинг чиқишини CNN телеканали эфирга узатди, деб хабар берди «ТАСС».
«Уч кишидан бошқа барча ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқладик», — деди шериф.
1 октябрь, якшанба куни Лас-Вегасдаги Mandalay Bay меҳмонхонаси яқинида бўлиб ўтган концерт дастури вақтида отишма содир бўлганди. Полициянинг маълум қилишича, невадалик 64 ёшли Стивен Пэддок меҳмонхонанинг 32 қаватидан ўт очган. У ҳуқуқ-тартибот ходимлари етиб келгунига қадар ўз жонига қасд қилишга улгурган.
Сўнгги маълумотларга кўра, фожиа оқибатида 59 киши ҳалок бўлган, 520 дан ортиқ одам жароҳат олган.
Изоҳ (0)