Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Конго Демократик Республикаси пойтахти Киншаса шаҳри яқинида 30 сентябрь куни юз берган Ан-12 самолётининг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.

Фото: «UNIAN»

Фото: «UNIAN»

Захарова хонимнинг Конго ДР Мудофаа вазирлиги 3 октябрь куни тақдим этган ахборотга таяниб маълум қилишича, самолёт экипажининг ҳалок бўлган беш аъзоси орасида, Украина ва Ўзбекистон фуқароларидан ташқари, уч нафар россиялик ҳам бўлган. Улар Конго ДРда шахсий шартномалар асосида ишлаб келаётган эди.

Аввалроқ Киншаса аэропортидан ҳавога кўтарилган Ан-12 ҳарбий-транспорт самолёти кўп ўтмай техник носозлик сабаб қулагани, самолёт бортида камида 10 киши бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Дастлаб тарқатилган маълумотларда, ҳалок бўлганларнинг уч нафари украиналик, беш нафари эса конголик экани айтилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади