Сурия ва Ироқда деярли мағлубиятга учраган ИШИД ҳамда бошқа террорчи ташкилотлар етакчилари янги бутунжаҳон тармоғини яратишни ўз олдига вазифа қилиб қўйган, ушбу мақсадлар учун куч ва ресурслар тақсимланмоқда. Бу ҳақда Россия ФХХ директори Александр Бортников маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
«Жангарилар аниқ мақсадларни кўзлаб Яқин Шарқдан ташқарига тарқалиб, кескинлик ва қуролли можароларнинг янги ўчоқларини яратиш учун беқарорлик мавжуд минтақаларда тўпланмоқда», — деди Бортников.
ФХХ директорига кўра, террорчилар Афғонистонга фаол равишда суқилиб кирмоқда, у ердан Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари, шунингдек, Хитой ва Ҳиндистон ҳудудига ўтиши мумкин. Шунингдек, Россияда терактлар содир этиш учун «Осиё плацдарми»дан фойдаланиши эҳтимоли мавжуд.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)