Ford Motor харажатларни 14 миллиард долларга қисқартириш ва айрим автомобиллар моделларини ишлаб чиқишдан воз кечишни ниятида, дея хабар беради «Коммерсантъ».
Компаниянинг янги бош директори Жим Хэкетт асосий эътиборни кроссоверлар, йўлтанламаслар, юк автомобиллари, электромобиллар ва ҳайдовчисиз машиналарга қаратишни режалаштирмоқда.
Келгуси 5 йил мобайнида Ford материалларга харажатларни 10, муҳандисликка 4 миллиард долларга қисқартиради. Бироқ Ranger пикапи ва Bronco йўлтанламаси моделларини ишга туширишни молиялаштириш кўпайтирилади.
Шунингдек, компания енгил машиналарни ишлаб чиқиш учун мўлжалланган 7 миллиард долларни йўлтанламас ва юк машинларига йўналтириш ниятида. Қолаверса, бирикиш, қўшиб олиш ва қўшма корхоналарда фаол иштирок этишни мўлжалламоқда.
Изоҳ (0)