Тошкент шаҳрида 2018 йилдан бошлаб 9, 12, 14 ва 16 қаватли монолит уйлар қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Асомиддин Тожиев маълум қилди.
«Кейинги йилдан бошлаб пойтахтда 9, 12, 14 ва 16 қаватли монолит уйлар қуриш бошланади. Сергелида 5 ва 7 қаватли уйларни қуриш биз учун синов майдони бўлди. Биринчидан, биз қурувчиларни текшириб олдик ва қайси қурувчининг салоҳияти қай даражада эканлигини ўргандик. Қурилиш материалларидан муаммо йўқ. Давлат томонидан барча қурилиш материаллари ўз вақтида етказиб берилади. Ишчи кучи ҳам етарли», — дейди шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари.
Изоҳ (0)