«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 30 октябрдан Самарқанд – Истанбул – Самарқанд рейсини очди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Рейслар душанба кунлари қўйидаги график асосида амалга оширилади (маҳаллий вақт билан):
HY 275: Самарқанддан учиб чиқиш — 20:00, Истанбулда қўниш — 23:00;
HY 276: Истанбулдан учиб чиқиш — 00:30 (+1), Самарқандда қўниш — 6:45.
Рейсни очиш бўйича келишувга Ўзбекистон ва Туркия авиацион расмийларининг августдаги музокаралари якунларига кўра эрилишган эди.
Изоҳ (0)