АҚШ президенти Дональд Трамп Давлат котиби Рекс Тиллерсонга КХДР расмийлари билан музокараларга беҳуда вақт сарфламасликни маслаҳат берди. Бу ҳақда «РБК» маълум қилди.
«Мен ажойиб давлат котибимиз Рекс Тиллерсонга ‘кичик ракета-одам’ билан музокаралар олиб боришга уриниб, вақтини беҳуда сарфлаётганини айтдим», — ёзув қолдирди Трамп Twitter’даги саҳифасида.
«Рекс, кучларингни сақла. Биз бажаришимиз лозим бўлган ишни амалга оширамиз», — дея далда берди Трамп, бироқ айнан нимани назарда тутаётганига аниқлик киритмади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Хитойга ташрифи давомида Вашингтон Шимолий Корея билан музокараларни бошлашга уринганини илк бор тан олганди.
Изоҳ (0)