Туркия Евроиттифоқ аъзолигига бошқа муҳтож эмас. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Евроиттифоқ биз илк бор тузилмага кириш истагини билдирган 1963 йилдан бери Туркия намойиш этиб келаётган муносабатни нотўғри талқин қилганини кўриб турибмиз», — деди Эрдўғон.
Шу билан бирга, Туркия президенти мамлакат «биринчи бўлиб жангда мағлубиятни тан оладиган томон бўлмаслиги»лигини билдирди ва қарор қабул қилиш имкониятини Евроиттифоқ раҳбариятига қолдирди.
Изоҳ (0)