Каталония парламенти бир томонлама тартибда мустақилликни эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилади. Бу ҳақда женералитет (Каталония ҳукумати) раиси ўринбосари Ориол Жункерас маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Ҳа, бундай қарорни ҳақиқатан ҳам парламент қабул қилади», — деди у журналистларнинг тегишли саволига жавоб берар экан.
Каталония аҳолиси 1 октябрь, якшанба куни мустақиллик ҳақидаги референдумда овоз берди, уни Испания ҳукумати тан олмаяпти, унинг ўтказилишини Испания Конституциявий суди блоклаб қўйган.
Изоҳ (0)