Шотландия биринчи вазири Никола Стержен Буюк Британия ташқи ишлар вазирлигининг Каталониядаги мустақиллик ҳақидаги референдум борасида берган баёнотини «шармандаларча бўш» деб атади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Аввалроқ Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Каталониядаги воқеалар муносабати билан Испания бирлигини сақлаб қолишга чақирган ва мамлакат конституциясига риоя қилиш муҳимлигини айтган эди.
«Буюк Британия ТИВнинг Каталония бўйича баёноти шармандаларча бўшдир. Испаниянинг ҳақиқий дўсти уларга бугунги хатти-ҳаракатлари хато эканлигини ва зарар етказишини айтган бўларди», — деб ёзди у Twitter’да.
Изоҳ (0)