Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати араб дунёси учун Arabic E-Learning Project деб номланувчи бепул таълим дастури ишга туширилганини маълум қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Дастур математика ва табиий фанларга алоқадор 11 миллионта сўзни, 5 мингта видеони ва бошқа таълим материалларини араб тилига таржима қилишни назарда тутувчи Translation Challenge ташаббуси доирасида ишга туширилди.
Дастур ишга туширилгач, Дубай барча истовчиларни уларни араб тилига таржима қилишда қатнашишга чақирди. Барча материаллар таржима қилиб бўлингач, 50 миллион араб ўқувчилари учун онлайн тарзда бепул тақдим этилади.
Изоҳ (0)