Мадагаскарда август охиридан бери вабодан 21 киши ўлди, камида 114 киши касалликка чалинди. Бу ҳақда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) маълум қилди, дея хабар берди «Коммерсантъ».
Касаллик асосан мамлакат пойтахти Антананариву ва порт шаҳарларда тарқалмоқда.
Мадагаскарда ҳар йили 400 га яқин вабони юқтириш ҳолати қайд этилади. Бироқ бу йил вабо шаҳар ҳудудларини ҳам қамраб олди, бу эса унинг тарқалиш хавфини оширади.
БССТ мамлакатда сентябрь—апрель ойларига тўғри келадиган эпидемиялар мавсумида вабо тарқалаётганидан хавотир билдирмоқда.
Изоҳ (0)