Испания бош вазири Мариано Рахой 1 октябрь, якшанба куни Каталониядаги мустақиллик ҳақидаги референдум чоғида юз берган ҳодисалар учун дунё ҳамжамияти қаршисида жавоб бериши керак. Бу ҳақда Венесуэла президенти Николас Мадуро айтиб ўтди, деб ёзади «РИА Новости».
«Рахой бугун Каталония аҳолиси билан юз берган нарсалар учун дунё ҳамжамияти олдида жавоб бериши керак», — деди Мадуро давлат телевидеониесидаги ўзининг кундалик дастури эфирида.
Венесуэла етакчиси Испания полициясини ва Фуқаролик гвардиясини Каталониядаги овоз беришлар олдини олишга қаратилган шафқатсиз хатти-ҳаракатлари учун қоралади.
Мадуро, шунингдек, Каталония фуқароларини қўллаб-қувватлашини билдириб, «Каталония демократия учун ҳуқуққа эга эканлиги»ни айтди.
Изоҳ (0)