Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин радио орқали оддий сухандон сифатида чиқиш қилиб, мамлакат йўлларидаги вазият ҳақида ахборот берди. Ушбу ҳаракати орқали президент мамлакат аҳолисини ҳайратга солди, деб хабар берди «РИА Новости».
TBS-Radiо сайтининг маълумотларига кўра, Жанубий Корея етакчисининг овозини 2 октябрь, душанба куни радиотўлқинлар орқали эшитиш мумкин бўлган.
Президент ўзини таништирган ва «Чарчаган ҳайдовчилар учун энг ишончли хавфсизлик камари бу — ҳордиқ. Агарда чарчаган бўлсангиз, белгиланган жойга ўтиб дам олинг ва ўз йўлингизни давом этинг», дея маслаҳат берган.
Шунингдек, президент автобус, такси, поезд ҳайдовчиларига, учувчиларга ва денгизчиларга салом йўллаган.
Айни вақтда Жанубий Кореяда яшовчиларнинг кўпчилиги кузги Чхусок зиёрат байрами муносабати билан марҳум ота-боболарининг қабрларига, шунингдек, қариндошлариникига ташриф буюрганлиги сабаб мамлакат йўлларида бир неча километрли тирбандликлар пайдо бўлган.
Yonhap агентлигининг таъкидлашича, Мун Чжэ Ин ўзининг радиодаги чиқиши орқали халққа яқинлигини намойиш этмоқчи бўлган.
Изоҳ (0)