АҚШнинг Теннесси штатидаги ўрмон ҳудудида Boeing Т-45 Goshawk ҳарбий ўқув-машғулот самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари маълумотларига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, самолёт бортида икки киши, инструктор ва учувчи-курсант бўлган. Ҳозирда уларнинг тақдири ҳақида ҳеч қандай маълумот эълон қилинмаган.
«Билишимизча, Т-45 самолёти ушбу ҳудудда парвоз машғулотларини ўтаётган эди. Самолёт бортида бўлган ҳарбийлар аэродромга қайтмаган», — дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳарбийлар Boeing Т-45 Goshawk’нинг юқорида кўрсатилган ҳудудда ҳалокатга учраши билан боғлиқ ҳолатни текширмоқда.
Изоҳ (0)