Bloodhound юқори товушли автомобилини ишлаб чиққан жамоа YouTube’даги каналига реактив двигатель ўрнатилган машина синови акс этган видеони жойлади. «РИА Новости» мазкур видеога эътибор қаратди.
Bloodhound’га ўрнатилган Eurofighter Typhoon қирувчисининг EJ200 реактив двигатели жамоа учун катта муваффақият бўлди.
Синов учун машина Ньюки-Корнуолл аэропортидаги йўлаклардан бирига маҳкамланди. Ҳайдовчи Энди Грин двигателнинг фаолиятини кабинадан бошқарди.
Автомобильга ўрнатилган датчикларнинг кўрсаткичлари синов вақтида двигатель форсаж режимига ўтишга муваффақ бўлганини кўрсатди.
Октябрь ойининг охирида ишланма муаллифлари Bloodhound’ни трассада синашни режалаштирмоқда. Уларнинг ҳисоб-китобига кўра, синовлар вақтида автомобиль соатига 320 километр тезликка эришиши керак.
Изоҳ (0)